Олимпиада


Молиявий саводхонлик бўйича Республика олимпиадаси

Рўйхатдан ўтиш

Банк-молия академияси 9 – 11 синф ўқувчилари, академик лицейлар, касб-ҳунар  коллежлари ва олий таълим муассасалари бакалавриат талабалари ўртасида 2022 йилнинг март ойида молиявий саводхонлик бўйича Иккинчи Республика олимпиадаси ўтказилиши ҳақида эълон килади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият Миллий банки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоки билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Олимпиадани ўтказишдан мақсад қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишга қаратилган:

- ёшлар ўртасида молиявий саводхонликни ошириш ва молия соҳасидаги билимларни оммалаштириш;

- банк ва молия соҳасидаги билимларни ошириш ва шу соҳага оид ўқув-ўрганиш ишларини рағбатлантириш;

- назарий билимлар даражасини ошириш, шахсий бюджет ва жамғармаларни режалаштириш усулларидан фойдаланиш, шахсий даромад ва харажатларни назорат килишга доир амалий кўникмаларини шакллантириш;

- молиявий маданиятни ошириш ва молиявий интизомга риоя қилиш кўникмаларини ривожлантриш.

Республика олимпиадаси икки босқичдан иборат.

Биринчи боскич кейс-чемпионат кўринишда ўтказилади, унда таълим муассасалари тоифалари бўйича тузилган жамоалар иштирок этади (битта жамоада 5 нафар ўқувчи ёки талаба).

Иккинчи боскичда (финал) биринчи босқич натижаларига кура 1-3 ўринни эгаллаган ғолиб жамоалар қатнашадилар, улар тегишли тоифага кўра якка тартибда тест синовларидан ўтадилар.

Олимпиада топшириқлари қуйидаги мавзулардан иборат бўлган кейс-топшириклари (1-босқич учун) ва тестлардан (2-босқич учун) иборат:  

 - шахсий молиявий режалаштириш;

- молиявий махсулотлар турлари;

- оддий ва мураккаб фоизлар, аннуитет;

- депозит ва кредитлар;

- инвестиция турлари;

- суғурта;

- актив ва пассивларни таҳлил килиш ва оптималлаштириш;

- блокчейн, криптовалюталар ва бошқалар.

Олимпиада жамоалари (иштирокчилари) Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси сайти орқали мустақил равишда рўйхатдан ўтадилар.

Олимпиада иштирокчилари 2021 йил 11-ноябрдан https://olimpiada.bfa.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқич муддатилари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Олимпиада ғолиблари сертификат ва эсдалик совғалари билан такдирланадилар.

Бундан ташқари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар  коллежлари ўқувчилари орасида олимпиада ғолиблари Банк-молия академиясига имтиёзли қабул қилиниши хуқуқини қўлга киритадилар.

Олимпиаданинг барча жамоа ва иштирокчиларига ўз мақсадларига эришишларида қатъиятлилик ҳамда ушбу танлов вазифаларини бажаришда омад тилаймиз!

Олимпиада ташкилий қўмитаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш