Ишга жойлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг ўқув жараёни халқаро таълим стандартлари асосида олиб борилади.

Академияда замонавий менежмент, молиявий-иқтисодий жараёнларни стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш методларини эгаллаган, банк иши, молия, солиқ иши ва инвестициялар соҳасида хўжалик юритишнинг бозор шароитларида бошқарув қарорлари қабул қилиш назарияси ва амалиётига асосланган тегишли билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаол ишлар амалга оширилади.

Бизнинг битирувчиларимизга ҳамиша жамиятда эҳтиёж юқори. Улар жамиятимиз ривожи, иқтисодиётимиз тараққиёти учун муносиб хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида таълим олиб, хозирги кунда юксак мувафаққиятларга эришган, бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган бир қатор битирувчиларнинг борлиги фаҳрлидир.

Булар:

Отажонов Нодир Собирович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси - «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси.

Бекенов Сунатулла Хусанович – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори.

Туропов Баходир Тўхтамишович – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари.

Хаджизадаев Шерзод Рафатович – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи.

Аннакличев Сахи Сапармухамедович – Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари.

Нормухамедов Сардор Рифатович – “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарув Раиси.

Хидоятов Даврон Абдулпаттахович – Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

Кенжаев Бобиржон Собиржонович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг раис ўринбосари.

Давронов Шухрат Зухурович  - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати директор ўринбосари.

Толипов Камолиддин Фахрутдинович – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори.

Асатуллаев Алишер Лутфуллаевич – “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бош директор ўринбосари.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш