Талабалар уюшмаси


Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида тингловчилар кенгаши фаолият юритиб келмоқда. Ушбу кенгаш тингловчиларнинг манфаатларини ифода этувчи ва ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи доимий ваколатга эга бўлиб, ўз-ўзини бошқарувчи орган ҳисобланади.

Магистрлар факультетидаги муҳим масалалар тингловчилар кенгашида муҳокама қилинади ва ҳал этилади. Ундан ташқари тингловчилар ҳаётий масалалаларини ўрганиш ва муносиб ечим топиш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқларини намоён этишни таъминлайди.

Тингловчилар кенгаши ўз олдига қатор мақсад ва вазифаларни қўйган. Жумладан:

- Тингловчиларнинг ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантириш;

- Академия ва магистрлар факультети олдида тингловчиларнинг манфаатларини ифода этиш;

- Тингловчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш ва ижтимоий ривожланишига йўналтириш;

- Академия фаолияти бўйича тингловчиларга ахборот етказиш.

Юқорида келтирилган мақсадларни амалга ошириш учун Тингловчилар кенгаши бир қатор вазифаларни амалга оширади:

- Тингловчилар ҳаётий муаммоларни ҳал этишда Академия тингловчиларини жалб этиш;

- Тингловчиларнинг илмий ва профессионал манфаатларидан келиб чиқиб ўқув дастурлари ва таълим жараёнини сифат жиҳатдан юксалтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- Академия тарихи, анъаналаирига ва унинг рамзларига нисбатан ҳурмат руҳини тингловчилар руҳиятида шакллантириш ва ошириш, тингловчиларнинг муомила муносабати, этика ва ўзини тутиш маданаиятини оширишга ҳисса қўшиш;

- Тингловчиларнинг қизиқишлари ва сўровларини доимий ўрганиш;

- Академияниг магистрлар факултети фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиши;

- Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда тингловчилар манфаатларига таъсир кўрсатадиган таълим, ижтимоий-маиший масалаларни ҳал этишда кўмаклашиши;

- Факультетда Академия ва магистрлар факултети фаолияти билан боғлиқ ахборотларни тингловчиларга доимий ва тизимли равишда етказиб туриш;

- Тингловчиларнинг ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;

Тингловчилар кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

- Тингловчиларнинг манфаатларини ифода этиш ва ҳимоялаш;

- Турли ижтимоий-ҳаётий масалалар бўйича ташаббуслар билан чиқиш;

- Мақсад ва вазифаларга эриши учун магистрлар факултетининг барча гуруҳ сардорлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш;

- Академияда ўтказилган тадбирлар ва Тингловчилар кенгаши фаолиятига доир ахборотни Академия тингловчилар ўртасида эркин тарқатиш ва мувофиқлаштириш;

- Тингловчилар манфаатларига алоқадор ижтимоий ва молиявий масалаларни ҳал этишда иштирок этишшу жумладан, Фонд жамғармаси маблағларини маданий ва спорт-соғломлаштириш, дам олиш ва даволаниш учун тақсимлаш;

- Тингловчиларнинг Академия ички тартиб қоидаларини ва таълим интизомларини бузганлиги масаласи кўриб чиқилишида иштирок этиш;

- Академиянинг таълим жараёнидан ташқари тадбирларини режалашириш, тайёрлаш, ўтказишва таҳлил этишда иштирок этиш;

- Тингловчилар кенгашининг мақсад ва вазифаларга эришиш учун ҳар қандай шу каби фаолиятни амалга ошириши мумкин.

Академия Тингловчилар кенгаши таркиби Тингловчилар кенгаши раиси, жамоат ва спорт ишлари бўйича етакчи, таълим масалалари бўйича етакчи, илмий ишлар масалалари бўйича етакчи ва халқаро муносабатлар бўйича етакчилардан ташкил топган.

Тингловчилар кенгаши раиси:

- Тингловчилар кенгаши йиғилишини чақиради;

- Тингловчилар кенгаши йиғилиши кун тартиби лойиҳасини таклиф этади;

- Тингловчилар кенгаши йиғилишларида Академия тингловчилари манфаатларини ифода этади;

- Тингловчилар кенгаши йиғилишларида расилик қилади;

- Тингловчилар кенгаши қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

- Тингловчилар кенгаши йиғилиши баённомасини тасдиқлайди;

- Ҳар ойда Академия магистрлар факултетига Тингловчилар кенгаши фаолияти тўғрисида маълумот киритади;

- Фаолияти якунида барча тўпланган материаллар, Фонд жамғармаси қолдиғи ва маълумотларни янги тайинланган раисга топширади ва Собиқ кенгаш ва янги кенгашнинг бир марталик тажриба алмашинув йиғилишини ўтказади;

- Унга берилган ваколатдан келиб чиқиб бошқа вазифаларни амалга оширади.

Жамоат ва спорт ишлари бўйича етакчи:

- Тингловчилар кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади, тингловчилар манфаатларини ифода этишда тингловчилар кенгаши раиси билан тенг ҳуқуқлидир;

- Жамоат тадбирларини ташкил этишда магистерлар факултетига кўмаклашади;

- Спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташаббус билан чиқади ва амалга оширади;

- Тингловчилар манфаатларидан келиб чиқиб ўқув дастурларида кўрсатилмаган семинарлар, маҳорат дарсларини ташкил этишда фаоллик кўрсатади;

- Фонд жамғармаси маблағларини йиғади, тақсимлайди ва ҳисобини юритади;

- Жамоат тадбирларида фаол, етакчи ва ташабускор тингловчиларни рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

- Тингловчилар кенгаши раиси йўқ пайтда унинг вазифаларини бажаради.

Таълим ишлари бўйича етакчи:

- Академия тингловчиларининг таълим жараёнида юзага келадиган ҳар қандай муаммо ва камчиликларини бартараф этишга ёрдам бериш;

- Тингловчилар томонидан тақдим этилга нмурожаатларни кўриб чиқиш, таҳлил этиш ва академия маъмуриятига асосли таклифлар билан етказиш;

- Тингловчилар кенгаши йиғилиши баённомасини юритиш;

- Тингловчилар кенгаши фаолиятига диор барча ҳужжатларни сақлаш.

Илмий ишлар бўйича етакчи:

- Академияда бўлиб ўтадиган илмий анжуманлар ва давра суҳбатлари ҳақида академия тингловчиларига маълумот бериш ҳамда тингловчиларни жалб этилишини таъминлаш;

- Академия тингловчиларини илмий вазифаларни шакллантириш ва илмий тадқиқотларни бажаришга жалб қилиш;

- Тингловчилар шахсий ижодий салоҳиятини намоён этиш ва уни амалга ошириш учун фойдали бўлган муҳитни шакллантириш;

- Академия тингловчиларининг илмий ва касбий манфаатларини инобатга олган ҳолда бошқарув органларига оптималлаштириш учун таклифлар киритиш;

- Академия тингловчиларининг илмий масалалар буйича муаммоларини раҳбариятга етказиш ва уларни бартараф қилишга кўмаклашиш.

Халқаро муносабатлар бўйича етакчи:

- Академияга ташриф буюурувчи хорижий мехмонларни кутиб олишда ва кузатишда Академиянинг Халқаро алоқалар бўлимига кўмаклашиш;

- Тингловчилар учун чет элда ўқув амалиётини ўташ шартлари, номзодлар шаклланиш тартиби, хужжатлаштириш масалалалари ва юборилаётган мамлакат маданияти ва этика қоидалари билан таништириб боради;

- Чет элда ўқув амалиёти ўтаган тингловчилардан хориж тажрибаси юзасидан билим ва кўникмаларини алмашиш бўйича ҳар бир гуруҳларда алоҳида тақдимотларни ташкил этади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш