Академия кенгаши


Академия Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятига тааллуқли асосий масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун Академия ректори, яъни Кенгаш раисининг раҳбарлигида доимий фаолият юритувчи бошқарув органи ҳисобланади.

Кенгаш ўз фаолиятини, ошкоралик, мустақиллик, масалаларни эркин муҳокама қилиш, коллегиаллик ва яккабошчиликнинг уйғунлашуви, жамоа фикрини ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширади.

  Кенгаш таркибига проректорлар, деканлар, илмий котиб, кафедралар мудирлари, алоҳида таркибий бўлинмалар таркиблари, етакчи профессор-ўқитувчи кадрлар ва илмий ходимлар, маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг, шунингдек етакчи молия ва банк ташкилотларининг вакиллари киради. Кенгаш таркиби ректор томонидан тасдиқланади.

Кенгашнинг ваколатларига қуйидагилар киради:

ўқув, методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ва таҳририят-ноширлик ишларининг муҳим масалаларини, бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек Академия бўлинмалари фаолияти муҳим масалаларини ҳал этиш;

Академияни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, унинг фаолиятини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини қабул қилиш, юқори малакали бошқарув кадрлари ва мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг янги мутахассисликларини очиш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш;

бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Академиянинг факультетлари, кафедралари, ўқув, методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

«Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фахрий доктори» даражаси бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Кенгаш коллегиал муҳокама қилишни талаб этадиган, Академия фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши ва ҳал қилиши мумкин.

Кенгаш қарорлари Академия ректори томонидан тасдиқланади ва академиянинг барча таркибий бўлинмалари, ходимлари ва тингловчилари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга доир ҳужжатларни юритиш Кенгаш илмий котиби зиммасига юклатилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш