Битирувчилар ассоциацияси


Академияни 2015-2019 ўқув йиллардаги битирувчиларнинг касбий камолоти мониторингининг натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида битирувчиларнинг касбий камолоти мониторинги  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2001 йил 29 августдаги 207-сонли “Олий таълим муассасаси ички назорат ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторингини амалга ошириш тўғрисида”ги буйруғи асосида ҳамда  Ўзбекистон Республикаси таълимни бошқаришга оид бошқа меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, 2019 йил октябрь ойидаги Академия Кенгаши қарорига асосланиб ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Магистратура факультетлари ва Буюртмалар портфелини шакллантириш,битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлимининг Низомига мувофиқ ўз битирувчиларинининг ўқишдан кейинги меҳнат фаолияти ва касбий ривожланиши мониторингини мунтазам равишда олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси 2015-2019 ўқув йилларидаги битирувчиларнинг касбий камолотини мониторинг қилиш мақсадида ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 2015-2019 йилларда 1016 та тингловчилар  Академияни муваффақиятли битириб кетган. Ҳозирги кунда шулардан 888 нафари банк-молия соҳасида фаолият юритиб келмоқда. 94 нафар Академия битирувчилари эса бошқа реал секторларда иш фаолиятларини давом эттириб келишмоқда. 34 нафар битирувчиларнинг меҳнат шартномалари ўз хоҳишларига асосан бекор қилинган.

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш