Магистрлик диссертацияси


Магистрлик диссертацияси

 Магистрлик диссертацияси магистратура тингловчиси томонидан шахсан олиб борилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асардир.

Диссертациянинг кириш қисми диссертациянинг биринчи боби ҳисобланади ва диссертация умумий ҳажмининг 10% гача миқдорини ташкил этади.

2-боб адабиётлар шарҳига бағишланган бўлиб, унда тадқиқот мавзуси бўйича бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили ёритилади, тадқиқотда гипотезалар келтириш назарда тутилган бўлса улар асосланади, диссертация умумий ҳажмининг 30% гача миқдорини ташкил этади;

3-боб тадқиқот методологиясига бағишланиб, тўпланган маълумотлар манбалари, тадқиқот дизайни, тадқиқотда қўлланилган услублар, тадқиқот парадигмаси, тадқиқот дизайнининг чекловлари ҳамда фойдаланилган воситалар баёни келтирилади, диссертация умумий ҳажмининг 20% гача миқдорини ташкил этади;

4-бобда тадқиқот таҳлили ва натижалари келтирилади ҳамда улар муҳокама қилинади, улардан келиб чиққан ҳолда тавсия ва таклифлар келтирилади, тавсияларга таъриф ва асослар баён қилинади. Ушбу бобни кенгайтириш ёки тадқиқот дизайни тақозо этса қўшимча боблар қўшиш мумкин. Ушбу боб диссертация умумий ҳажмининг 30% гача миқдорини ташкил этади.

Диссертациянинг хулоса қисми диссертациянинг охирги боби ҳисобланади ва диссертация умумий ҳажмининг 10% гача миқдорини ташкил этади.

  1. Фойдаланган адабиётлар рўйхатига фақатгина матнда иқтибос ёки ҳавола қилинган адабиётлар манбалари ва бошқа манбалар деталлаштирилган, алфавитли (рақамлашган) рўйхат кўринишида келтирилади ва APA (American Psychological Association, Америка Психологлар Ассоциацияси) тизими ёки Гарвард тизимидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади.
  2. Диссертациянинг илова қисмига матнда акс этмаган, диссертация мазмун моҳиятини янада чуқур тушунишга қаратилган, қўшимча сифатида қаралувчи маълумотлар киритилади. Бунда илованинг ҳажми диссертация умумий ҳажмининг 1/3 қисмидан ошмаслиги лозим.
  3. Диссертация боблари номларини тингловчи илмий раҳбар билан келишган ҳолда эркин шакллантириш ҳуқуқига эга.
  4. Диссертациянинг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 80 бетдан ошмаслиги лозим.
  5. Диссертацияларнинг намунавий мавзулари кафедралар томонидан (тармоқ, муассаса ва ташкилотларнинг ўз ечимини кутаётган ва истиқболли масалаларини ҳисобга олган ҳолда) ўқув йили бошланишигача шакллантирилади ва зарурият бўлганда буюртмачилар билан келишилган ҳолда, Академия Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Магистрлик диссертациялари “Яширин эксперт тақризи” (Double blind-review) тизимига топширилиши ҳамда дастлабки ҳимоя ўтказилишидан аввал Академиянинг АРМда яратилган магистрлик диссертацияларининг электрон базаси асосида ишловчи Антиплагиат дастури текширувидан белгиланган тартибда ўтказилади ва хулоса олинади.

Антиплагиат дастурида плагиатга йўл қўйилганлиги аниқланса, такроран 3 маротабагача Антиплагиат тизимидан ўтишга рухсат берилади. Плагиат ҳолатлари бартараф этилмаган ҳолда диссертацияни дастлабки ҳимоя этишга рухсат берилмайди.

Диссертация расмий ҳимоя санасидан камида 1 ой олдин дастлабки ҳимоядан ўтказилиши лозим.

Дастлабки ҳимояга киргунга қадар тингловчи диссертация мавзусига доир камида 2 та тезис ва 1 та илмий мақола, ташқи тақриз ҳамда илмий раҳбар хулосасига эга бўлиши талаб этилади.     Аннотация ҳажми 300 сўздан ошмаслиги лозим.

Расмий ҳимоядан ўтмаган диссертация масаласи илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи) иштирокида Академиянинг Илмий кенгаши йиғилишида муҳокама этилади. Бунда Академия Илмий кенгаши диссертацияни ҳимоядан ўтмаганлигига илмий раҳбарнинг узрсиз сабабларга кўра қилган камчилиги ёки масъулиятсизлиги оқибатида йўл қўйилган деб қарор қилган тақдирда, ушбу илмий раҳбар диссертацияларга илмий раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан кейинги 3 йилгача бўлган муддатга маҳрум этилиши мумкин.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш