Амалиёт ва стажировка


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

ТИНГЛОВЧИЛАРИНИНГ БАНК-МОЛИЯ ВА СОЛИҚ МУАССАСАЛАРИ, РЕАЛ СЕКТОР КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲАМДА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА МАЛАКАВИЙ (БОШҚАРУВ) АМАЛИЁТИ ВА ТАЖРИБА ОРТТИРИШИ ТЎҒРИСИДА 

НИЗОМ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиларининг банк-молия ва солиқ муассасалари, реал сектор корхона ва ташкилотларида ҳамда хорижий мамлакатларда малака амалиёти ва тажриба орттириши  тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 180-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 220-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18сентябрдаги “Бошқарув кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-хуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 745-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг (кейинги ўринларда - Академия) Устави талаблари асосида ишлаб чиқилган.

2. Мазкур Низом Академияда магистратура мутахассисликлари ўқув режасига мувофиқ тингловчиларнинг республика банк-молия, солиқ муассасалари, реал сектор корхона ва ташкилотларида ҳамда хорижий мамлакатларда малакавий (бошқарув) амалиёти (кейинги ўринларда – малакавий амалиёти) ва тажриба орттириши масалаларини тартибга солади.

 

II. Малакавий (бошқарув) амалиёти ва тажриба орттиришни
ташкил этиштартиби

3. Малакавий амалиёти ва тажриба орттириш Академия магистратурасида ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, уларназарий билим ва кўникмаларни амалда қўлланилишини мустаҳкамлаш, танланган мутахассислик бўйича илғор тажрибани ўрганиш, мустақил тарзда олиб бориладиган илмий-амалий тадқиқот учун маълумотларни тўплаш, ташаббускорлик ва ташкилий-бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар амалий тажрибасини ўрганиш, магистрлик диссертациясини ёзишда таҳлилий ва статистик маълумотларни йиғиш, уларни таҳлил этиш, амалий тавсия ва натижаларни ишлаб чиқиш малакавий амалиёти ва тажриба орттиришнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.

4. Академиянинг ўқув режасига мувофиқ тингловчилар учун малакавий амалиёти ва тажриба орттириш муддати 22 ҳафта қилиб белгиланган, жумладан:

  • малакавий амалиёти учун – II семестр якунида 10 ҳафта;
  • тажриба орттириш учун – III семестр якунида12 ҳафта.

5. Тингловчиларнинг хорижий мамлакатларда қисқа муддатли тажриба орттириши бутун ўқув йили мобайнида хорижий ҳамкорлар билан келишилган муддатларда ташкил этилиши мумкин.

6. Академияда магистратура мутахассисликлари бўйича малакавий амалиёти ва тажриба орттиришга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • давлат таълим стандартлари талаблари даражасида малакавий амалиёти ва тажриба орттиришни олиб бориш ҳамда ҳисоботларни тайёрлаш учун зарурий ўқув-услубий, ахборот-ресурс ва моддий-техник базанинг мавжудлиги;
  • малакавий амалиёти ва тажриба орттиришни ўташ ва улар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш жараёнига фан доктори ва профессорлар, фан номзоди ва доцентлар, юқори малакали ўқитувчилар ва амалиёт мутахассислари, шунингдек юқори малакали, хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўқиб келган мутахассис ва амалиётчиларнинг жалб этилиши.

7. Тингловчиларнинг малакавий амалиёти ва тажриба орттиришни ўташ масалалари бўйича Академия барча бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш “Халқаро алоқалар, амалиёт ва тажриба орттириш” бўлими (кейинги ўринларда – Масъул бўлим)томонидан, уларнинг назорати эса магистратура факультетлари деканати ҳамда мутахассислик кафедралари томонидан амалга оширилади.

8. Мутахассисликлар ўқув режаларига мувофиқ тингловчиларни малакавий амалиёти ва тажриба орттиришга юбориш ҳамда уларга тегишли раҳбарларни бириктириш Академия ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

9. Малакавий амалиёти ва тажриба орттириш Академиянинг Ўқув, илмий-услубий кенгаши томонидан тасдиқланган дастурларга мувофиқ ташкил этилади.

Мазкур дастурлар тингловчиларнинг мутахассислиги, магистрлик диссертациялари мавзулари, малака амалиёти ва тажриба орттириш ўташ объектларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тегишли мутахассислик кафедралари томонидан ишлаб чиқилади.

Дастурларда малакавий амалиёти ва тажриба орттиришнинг мақсади ва вазифалари, тингловчилар учун индивидуал топшириқлар ва уларни бажариш муддатлари, шунингдек, малакавий амалиёти ва тажриба орттириш ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш тартиби ҳамда уни кафедрада ҳимоя қилиш муддатлари акс эттирилади.

Мутахассислик кафедралари томонидан ҳар бир тингловчи тегишли дастур ва календарь иш-режа билан таъминланади.

10. Малакавий амалиёти ёки тажриба орттириш бошлангунга қадар мутахассислик кафедралари мудирлари малакавий амалиёти ёки тажриба орттиришнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш ҳамда тегишли кўрсатмаларни бериш мақсадида тингловчилар билан учрашувлар ўтказади.

11. Масъул бўлим томонидан малакавий амалиёти ва тажриба орттиришни ўташ белгиланган ташкилот ва корхоналарга тегишли хатлар юборилади.

     Ҳар бир тингловчи малакавий амалиёти ёки тажриба орттиришни ўташ жойларига йўлланмалар билан таъминланади.

12. Малакавий амалиёти ёки тажриба орттиришниўташ ташкилотида юборилган тингловчилар бўйича ички буйруқ чиқарилади, ташкилот томонидан амалиёт раҳбари белгиланади ва амалиётни ташкил этиш бўйича тегишли шарт-шароитлар яратиб берилади.

13. Магистратура факультетлари деканати ҳамда мутахассислик кафедралари томонидан тингловчиларнинг малакавий амалиёти ёки тажриба орттириши юзасидан мониторинг амалга оширилади ва тегишли маълумотномалар тайёрланади.

14. Малакавий амалиёти ёки тажриба орттириш тугаганидан сўнг тингловчилар Академия ректори томонидан тасдиқланган жадвал асосида мутахассислик кафедраларида якуний ҳисоботларини ҳимоя қиладилар.

III. Тингловчиларнинг республика банк-молия, солиқ муассасалари,

реал сектор корхона ва ташкилотларида малака амалиёти

мақсади ва вазифалари

15. Малакавий амалиёти – магистрлик диссертациясининг объекти сифатида ташкилот ва корхоналарда тингловчиларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, банк-молия, солиқ, реал сектор корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий бўлинмалари тузилишини ва функционал масалаларини ўрганиш, иқтисодий-молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилиш бўйича амалий кўникмаларни эгаллаш, магистрлик диссертациясининг таҳлилий қисмини тайёрлаш учун зарурий материалларни тўплаш, жамоада ташкилотчилик, бошқарув, тезкор ва оқилона қарор қабул қилиш, раҳбарлик салоҳиятини шакллантириш жараёни ҳисобланади.

16. Малакавий амалиёти объекти сифатида тингловчининг магистрлик диссертацияси мавзусига мос ташкилот ва корхоналар мутахассислик кафедралари томонидан белгиланади.

17. Малакавий амалиётининг вазифалари:

  • мутахассислик бўйича олинган назарий билимларни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш;
  • ўрганилган янги назарий билимларни амалиётда қўллай олиш;
  • илмий-тадқиқот ишлари учун зарурий маълумотларни, хусусан, иқтисодий-молиявий, статистик маълумотларни тўплаш;
  • ташаббускорлик, ташкилотчилик ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш;
  • тўпланган маълумотлар асосида ҳисобот материалларини тайёрлаш;
  • ҳисоботда акс этган материаллар асосида тақдимотни амалга ошириш ва уни ҳимоя қилиш;
  • малакавий амалиёти дастурида кўзда тутилган бошқа вазифаларни бажариш.

18. Малакавий амалиёти мобайнида тингловчи:

  • дастурда белгиланган кетма-кетлик асосида тегишлиташкилотнинг ташкилий тузилиши, асосий фаолияти, иш юритилиши, ҳужжатлар айланиши ва молиявий ҳисоботларнинг тузилиши кабиларни ўрганган ҳолда, амалий маълумотларни тўплайди ва уларнинг таҳлилини амалга оширади;
  • танлаб олинган магистрлик диссертация мавзуси бўйича маълумотлар йиғади, уларга таҳлилий ишлов беради ҳамда ўз тадқиқот объекти маълумотларини бошқа корхона ва ташкилотлар маълумотлари билан таққослаб, тегишли хулосаларни ишлаб чиқади;
  • малакавий амалиёти жараёнида ташаббускорлик, ташкилотчилик ва бошқарув кўникмаларини шакллантиради ва мустахкамлайди.

 

IV. Тингловчиларнинг республика банк-молия, солиқ муассасалари,

реал сектор корхона ва ташкилотларида тажриба орттиришининг

мақсади ва вазифалари

19. Республика банк-молия, солиқ муассасалари, реал сектор корхона ва ташкилотларида тажриба орттириш – тингловчи томонидан ўз мутахассислиги бўйича назарий ва амалий билими ҳамда тажрибасини ошириш, тажриба орттириш объекти иш фаолиятини ўрганиш, уни танқидий ва ижодий таҳлил этиб, тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш, магистрлик диссертацияси учун таҳлилий ва амалий маълумотларни тўплаш жараёни ҳисобланади.

20. Тажриба орттириш объекти сифатида:

  • тингловчи ўзи ишлаб турган ташкилот/корхона тизими юқори бўғинлари (вазирликлар, республика идоралари, бош офислар, бошқарув ташкилотлари);
  • ташкилот/корхонанинг юқори бўғинида ишлаб турган тингловчилар учун мазкур ташкилот/корхона тизими қуйи бўғинлари (вилоят, туман бўлинмалари ва филиаллари, ишлаб чиқариш корхоналари);
  • республикадаги етакчи банк-молия ташкилотлари, реал сектор корхоналари ва бошқа тегишли муассасалар белгиланиши мумкин.

21. Ҳар бир тингловчи учун тажриба орттириш объекти унинг Академияда ўқиш мутахассислиги, иш жойи ва магистрлик диссертацияси мавзусига мувофиқ мутахассислик кафедралари томонидан белгиланади.

22. Тингловчиларнинг тажриба орттириш жараёнидаги асосий вазифалари:

  • тажриба орттириш объекти иш фаолияти ва услубларини, соҳанинг муҳим жиҳатларини амалий ўрганиш;
  • мавжуд илғор амалий тажрибани ўрганиш, уни танқидий ва ижодий таҳлил қилиш ҳамда ўз ташкилоти учун амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • иқтисодий-молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва сабабий боғлиқликда хулосалар ясаш;
  • олинган назарий билимларни амалий билим ва кўникмалар орқали чуқурлаштириш ва бойитиш;
  • илмий-тадқиқот иши учун статистик ва бошқа материалларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш;
  • ташаббускорлик, ташкилотчилик ва бошқарув кўникмаларини амалда мустаҳкамлаш;
  • орттирилган тажриба доирасида ҳисобот материалларни тайёрлаш;
  • тажриба орттириш дастурида кўзда тутилган бошқа вазифаларни бажариш.

23. Тажриба орттириш даврида тингловчи:

  • тегишли ташкилотнинг ташкилий тузилиши, асосий фаолияти, иш юритилиши, ҳужжатлар айланиши ва молиявий ҳисоботларнинг тузилиши кабиларни ўрганган ҳолда, амалий маълумотларни тўплайди ва уларни чуқур таҳлил қилади;
  • танлаб олинган магистрлик диссертация мавзуси бўйича маълумотлар йиғиш ва уларни таҳлил қилиш натижасида тегишли хулоса ва тавсияларни шакллантиради;
  • ташаббускорлик, ташкилотчилик ва бошқарув кўникмаларини амалда мустаҳкамлайди.

 

V. Тингловчиларнинг хорижда қисқа муддатли тажриба орттиришини ташкил этиш тартиби

24. Ўқиш даврида ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тингловчилар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек халқаро ва хорижий ташкилотлари грантлари ҳисобига хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот, банк ва молия муассасаларига тажриба орттиришга юборилади.

25. Хорижда тажриба орттиришни ташкил этиш Академия ва хорижий ўқув ва илмий-тадқиқот муассасаси ёкибанк-молия ташкилоти билан тузилган шартномаларасосида амалга оширилади. Бундай шартномалар Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари билан ўрнатилган қонуний тартибда келишилади.

26. Тингловчиларнинг хорижда тажриба орттириш сафари билан боғлиқ харажатлари Академиянинг молия-иқтисод бўлими ва бухгалтерия томонидан режага мувофиқ молиялаштирилади.

27. Хорижда тажриба орттиришга юбориладиган тингловчилар гуруҳларни шакллантириш масалари мазкур Низомнинг VI-бўлимида белгиланади.

28. Хорижда тажриба орттиришга тавсия этилаётган тингловчилар бўйича иш берувчи ташкилотлардан уларни хорижга чиқиши учун розилик хатлари олинади.

29. Хорижда тажриба орттиришга тавсия этилаётган тингловчилар гуруҳигаАкадемия профессор-ўқитувчилари ёки ходимлари сафидан гуруҳ раҳбари тайинланади ва унинг раҳбарлигида гуруҳ хорижга юборилади.

30. Академия бюджетининг чекланганлиги ҳолатларида тингловчиларнинг хорижий тажрибани ўрганишга бўлган қизиқиши юқорилигини ҳисобга олган ҳолда, тингловчиларга уларнинг иш берувчи (ҳомий) ташкилотлари ёки ўз маблағлари ҳисобидан хорижда тажриба орттириш учун имконият яратиб берилади.

31. Иш берувчи (ҳомий) ташкилотлар ёки ўз ҳисобидан хорижда тажриба орттиришга тингловчилар қабул қилувчи томон билан икки томонлама шартномалар тузилганидан сўнг ва тегишли тўловлар амалга оширилганидан кейингина жўнатилади.

32. Тингловчилар халқаро ва чет мамлакатлар ташкилотлари томонидан банк-молия масалаларига оид ўқув дастурларида иштирок этиш йўли билан ҳам хорижий тажриба орттиришлари мумкин. Бундай ҳолларда Академия тингловчининг ўқув-илмий фаолияти натижаларига кўра тўлиқ ташкилий ва қисман молиявий молиявий қўллаб-қувватлаши мумкин.

33. Хорижий тажриба орттиришга тавсия этилаётган тингловчилар сафарга кетишларидан олдин:

  • хорижда тажриба орттириш дастури мавзуси бўйича Масъул бўлим, мутахассислик кафедралари ва гуруҳ раҳбари бошчилигида тегишли тайёргарлик ишларини амалга оширадилар;
  • мутахассислик кафедралари ва Масъул бўлим билан келишилган ҳолда хорижий тажриба орттириш режа-топшириғини тузиб, Академия ректори томонидан тасдиқлатадилар.

34. Хорижий тажриба орттириш дастури бўйича юборилаётган тингловчилар ва гуруҳ раҳбарлари:

  • Ўзбекистон Республикасини муносиб ифода этишлари ва давлатнинг обрў-эътиборини сақлашлари;
  • расмий ва норасмий тадбирлар чоғида умумэътироф этилган юриш-туриш қоидаларига (этикетга) риоя қилишлари;
  • борилаётган мамлакат қонунчилигига риоя этишлари;
  • хорижий сафарнинг мақсадлари ва вазифаларини самарали амалга оширилишини таъминлашлари;
  • Ўзбекистон Республикаси давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни тарқатмасликлари шарт.

35. Хорижий тажриба орттиришга юборилган тингловчилар ва гуруҳ раҳбарлари сафар тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида Академия ректорига хорижий сафар натижалари ва режа-топшириқнинг бажарилиши тўғрисида ёзма ҳисобот тақдим этишлари шарт. Режа-топшириқнинг айрим бандлари бажарилмаган тақдирда бажарилмаганлик сабаби кўрсатилади.

 

VI. Хорижда қисқа муддатли тажриба орттириш учун

тингловчилар танлови тартиби

36. Академия ва чет мамлакатлар таълим ва илмий-тадқиқот ёки банк-молия муассасалари ўртасида тузилган шартномалар асосида хорижда тажриба орттириш учун номзодлар тасдиқланган мақсадли молиявий маблағлар доирасида барча мутахассисликларда таълим олаётган тингловчилар орасида мутахассисликлар кесимида танлов асосида аниқланади.

37. Хорижий ҳамкорларнинг грантлари ва стипендиялари асосида тажриба орттириш учун номзодларнинг танлови мазкур хорижий ҳамкорларнинг талабларини инобатга олган ҳолда ўтказилади.

38. Ўқиш даврида ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тингловчиларорасидахорижда тажриба орттириш учун номзодлар танловини амалга ошириш қуйидаги 5 та асосий мезонга асосланади:

- умумий академик рейтинги;

- ўқув машғулотларига қатнашиши (давомати);

- магистрлик диссертацияси устида ишлаш натижалари;

- номзоднинг маънавий-ғоявий етуклиги ва маданияти;

- инглиз тили билими даражаси.

39. Хорижий ҳамкорлар билан тажриба орттириш дастурини ташкил этиш тўғрисида келишувлар амалга оширилганидан сўнг Академия ректорининг буйруғи (фармойиши) билан дастур мавзусидан келиб чиққан ҳолда тегишли мутахассисликлар тингловчилари орасида танлов эълон қилинади.

   Мазкур ҳужжатда хорижий тажриба орттириш дастурида иштирок этувчи тингловчилар умумий сони, ҳар бир мутахассислик учун тингловчилар сонига пропорционал равишда ажратилган ўринлар сони, Танлов комиссияси таркиби ва танлов ўтказиш регламенти тасдиқланади.

40. Танлов ўтказишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида танлов ўтказиш регламентида тингловчиларни 38-бандда белгиланган асосий мезонлар асосида баҳолаш билан бир қаторда уларнинг академик кўрсаткичлари ва шахсий ҳислатларини тавсифловчи қўшимча маълумотлар кўриб чиқилиши, тест синовлари, индивидуал суҳбатлар ва хорижий ҳамкорларнинг талабларига кўра бошқа тадбирлар белгиланиши мумкин.

41. Танлов комиссияси таркибига Академия проректорлари, факультетлар деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари ҳамда бошқа экспертлар киритилади.

42. Танлов комиссияси фаолияти натижалари ва қарорлари ҳамда танловдан ўтган тингловчилар рўйхати Академия Халқаро алоқалари бўйича комиссиясида кўриб чиқилади ҳамда ректори буйруғи билан расмийлаштирилади.

43. Танлов жараёни юзасидан эътирози бўлган тингловчилар Танлов комиссиясининг қарори эълон қилинганидан кейин 2 кун муддат ичида Академия ректорига ёзма ариза билан мурожаат этишлари мумкин. Бундай ҳолларда Масъул бўлим тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда аппеляция комиссияси ташкил этилади ва унинг йиғилишида тингловчилар аризалари кўриб чиқилади.

44. Иш берувчи (ҳомий) ташкилотлар ёки ўз маблағлари ҳисобидан хорижда тажриба орттириш истагида бўлган тингловчилар тажриба орттириш дастури бошланишидан икки ой олдин Академия ректори номига ариза билан мурожаат қиладилар.

    Ариза билан мурожаат этган ҳар бир тингловчига деканат ва мутахассислик кафедралари томонидан тавсифнома-тавсиялар тайёрланади. Мазкур тингловчиларнинг хорижда тажриба орттириш дастурида иштироки масаласи Академия Халқаро алоқалари бўйича комиссиясида кўриб чиқиладиҳамда ректори буйруғи билан расмийлаштирилади.

45. Халқаро ва чет мамлакатлар ташкилотлари томонидан банк-молия масалаларига оид ўқув дастурларида иштирок этиш учун тингловчилар ректор номига ариза билан мурожаат этадилар.

   Тингловчиларнинг халқаро ўқув дастурларидаги иштироки Академия Халқаро алоқалари бўйича комиссиясида кўриб чиқилади ҳамда ректори буйруғи билан расмийлаштирилади.

 

VII. Малакавий амалиёти ва тажриба орттиришга раҳбарлик қилиш

46. Малакавий амалиёти ва тажриба орттиришнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини назорат қилиш Ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор ва Масъул бўлимзиммасига юклатилади.

47. Магистатура факультетлари деканати ва мутахассислик кафедралари тингловчиларнинг давомати, малакавий амалиёти ва тажриба орттиришдастурини ўрнатилган талаблар асосида бажарилишини назорат қилади.

48. Республика банк-молия ва солиқ муассасалари, реал сектор корхона ва ташкилотларидамалакавий амалиёти ёки тажриба орттириш вазифаларини тингловчилар томонидан ўз вақтида ва тўғри бажарилишини назорат қилиб бориш мақсадида уларга Академия ҳамда ташкилот томонидан раҳбар тайинланади.

49. Малакавий амалиёти ёки тажриба орттиришга раҳбарлик қилиш асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув йилидаги умумий ўқув юкламаси доирасида амалга оширилади.

     Малакавий амалиёти ёки тажриба орттириш раҳбарига тингловчига амалиёт ўташ (имкон қадар, амалиёт жойига бориб), шунингдек малакавий амалиёти ёки тажриба орттириш дастурига мувофиқ ҳисоботлар тайёрлаш масалалари бўйича маслаҳат бериш вазифаси юклатилади.

50. Академия томонидан тайинланган малакавий амалиёти ёки тажриба орттириш раҳбари:

  • тингловчининг малакавий амалиёти ёки тажриба орттириш жараёнида бўлиши, у томониданмалакавий амалиёти ёки тажриба орттириш дастурининг бажарилишини мунтазам равишда назорат қилади;
  • малакавий амалиёти ёки тажриба орттириш жараёнини ўташ давомида тингловчилар учун назарий, методик ва амалий масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
  • малакавий амалиёти ва тажриба орттириш натижалари бўйича ҳисобот тузилиши ҳамда ўз вақтида кафедрага тақдим этилишини назорат қилади.

51. Ташкилот томонидан тайинланган малакавий амалиёти ёки тажриба орттириш раҳбари:

  • тингловчиларнинг малакавий амалиёти ёки тажриба орттиришни унинг дастурига мувофиқ равишда амалга оширилишини ташкил этади ва назорат қилади;

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш