Халқаро алоқалар ва дастурлар


Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг халқаро фаолияти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги 180-сонли қарорига биноан республиканинг банк-молия тизими учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси хорижий ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.  1996 йилдан бери Академия чет эллик шериклар иштирокида қуйидаги ишларни амалга оширди:

1. 1996 йилдан бери академия Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.  Бир неча йиллар давомида академиянинг 203 талабаси ва 42 ўқитувчиси Японияда амалиёт дастурларида қатнашдилар.  Шунингдек,  академияга 200 дан ортиқ Япония молия вазирлиги,  банклари,  университетлари ва компанияларининг раҳбарлари ва мутахассислари ташриф буюрдилар,  улар талабалар ва ўқитувчилар учун банк-молия соҳасига оид мавзуларда маърузалар қилдилар.

Фанлар академиясининг Илмий кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикасининг банк-молия тизими учун малакали мутахассислар тайёрлашга салмоқли ҳисса қўшганлиги учун Япониянинг собиқ молия вазири Масажуро Шиокава, Осиё тараққиёт банкининг собиқ президенти Тадао Чино, Япония бош вазирининг ўринбосари ва молия вазири Таро Асо банк ва молия фани бўйича «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фахрий доктори» унвонига сазовор бўлди.  

Бундан ташқари, Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти вакили жаноб Кенсаку Муненага Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг биринчи проректори бўлиб,  академиянинг ривожланишига ҳисса қўшмоқда.

2. 2012 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Буюк Британия Элчихонаси ва Тошкентдаги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда халқаро сертификатланган семинарларни ташкил этишни йўлга қўйди.  Ўшандан бери БАТ университети ва Буюк Британиянинг Лондон-Метрополитан университети профессорлари томонидан халқаро молия, банк ва аудит, солиқ ва солиққа тортиш бўйича семинарлар ташкил этилиб,  унда 200 дан ортиқ талабалар муваффақиятли қатнашдилар ва халқаро сертификатларга сазовор бўлдилар.

3. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Германиянинг Бремерхавен амалий фанлар университети билан яқин ҳамкорлик ўрнатди.  Ўшандан бери ҳар йили академия талабалари учун замонавий банк иши, халқаро молия тизими ва инвестицияларни бошқариш мавзуларида ёзги ўқув дастурлари ташкил қилинмоқда.  Ҳозирги кунда академиянинг 212 талабаси ва 13 ўқитувчиси замонавий банк ишларини ташкил этиш, халқаро молия ва инвестицияларни бошқариш мавзуларида иштирок этишди.

4. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Германия Деуцче банки билан ҳамкорликни йўлга қўйди ва ўша йили Академия Деуче Банк мутахассислари томонидан "Корпоратив молия ва инвестициялар бўйича қарорлар қабул қилиш" мавзусида тренинг ташкил қилди.  2015 йилда Академия Деуче Банкнинг корпоратив ва жамоат ҳамкорлиги дастури доирасида "Корпоратив молия ва глобал бозорлар" мавзусида тренинг ўтказди.  Ушбу тадбирларда Академиянинг 80 дан ортиқ талабалари қатнашдилар ва охирида уларга халқаро сертификатлар топширилди.  Ва келажакда Деуче Банк ва Академия билан ҳамкорликда ҳар йили бундай тренингларни ташкил этиш режалаштирилган.

5. 2007 йилдан бери Швейцария Миллий Банкидаги Герценция ўқув маркази академия талабаларини марказий банк ходимлари учун ўтказиладиган семинарларга таклиф қилмоқда.  Ҳозирги кунда академиянинг 15 дан ортиқ талабалари пул-кредит сиёсати,  инфляцияни прогнозлаш,  молиявий барқарорлик,  молия бозори воситалари ва бошқа мавзуларда семинарларда фаол қатнашдилар.

6. Академиянинг Европадаги энг яқин ҳамкорларидан яна бири Прагадаги амалий фанлар ва менежментнинг Европа институти.  Ушбу ўқув муассасаси билан ҳамкорлик доирасида академия талабалари Чехия ва Европа банк тизимлари,  давлат молиясини бошқариш,  пенсия ва солиқ тизимлари,  суғурта соҳасида малака оширишади.

7. 2003 йилда Малайзиянинг техник ҳамкорлик дастури (МҲД) билан ҳамкорлик ўрнатилгандан сўнг академия талабалари ва ўқитувчилари Малайзияда малака ошириш имкониятига эга бўлдилар.  Хусусан,  МҲД дастури гранти доирасида академиянинг 21 талабаси ва 1 ўқитувчиси 2014 йил 7-21 ноябр кунлари Куала-Лумпурда бўлиб ўтган "Малайзиянинг давлат молиясини бошқариш,  пенсия,  суғурта ва солиқ тизими" ўқув дастурида иштирок этишди.  Амалиёт давомида Малайзияда солиқ,  молия,  пенсия,  суғурта ва бюджет сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.  Дастурнинг амалий қисмида академия талабалари Малайзиянинг Солиқ бошқармаси, Малайзия Пенсия жамғармаси,  Давлат хизматлари департаменти,  Малайзия суғурта институти ва бошқа ташкилотларга ташриф буюришди.

8. Охирги йилларда эришилган ютуқлардан бири Корея Республикасининг Кеймюнг университети билан 2012 йилда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумдир. Ҳамкорлик доирасида Кеймюнг университети 10 нафар ўқитувчиси Академияга ташриф буюриб, тингловчиларга банк ва молия соҳасидаги сўнгги ахборот-коммуникация технологиялари ҳақида маърузалар ўтдилар. Бундан ташкари 40 тингловчи ва ўқитувчилар Корея Республикаси банк ва молия тизими бўйича тажриба орттиришда 2015, 2016 йилларда иштирок этдилар.

9. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси дунёнинг бошқа мамлакатларининг молия ва таълим ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Академия ташкил этилганидан бери  200 дан ортиқ тингловчи ва ўқитувчи-ходимлари Кореянинг Ёджу технология институтида, Шанхай университетида, Ҳиндистон халқаро техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасидаги курсларда, Туркиянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги, Сингапур менежментни ривожлантириш  институти, Санкт-Петербург  иқтисодиёт ва молия давлат университети, АҚШ Федерал резерв тизими, Миср банк фаолияти дастурларида ва стажировкаларда қатнашдилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Польша Олий банк иши мактаби ўртасида ўзаро Англашув Меморандуми имзоланди.

11. 2018 йил 18 октябрда     Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Россия Федерациясиниг Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик Шартномаси  тузилди.

12. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Россия Федерациясининг “Илмий тадқиқот молия институти” Федерал давлат бюджет институти билан ўзаро англашинув меморандумини имзолади.

13. JP Morgan Chase & Co Вице Президенти Акмал Хамидов ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ўртасида волонтёрлик асосида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. 

 

Академиянинг халқаро алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликдаги халқаро академик дастурларни жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Академия:

- банк, молия ва солиқ тизимлари ташкилотларида, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий таълим ва илмий муассасаларида профессор-ўқитувчи кадрлар, илмий ва бошқа ходимлар ҳамда тингловчиларнинг стажировкасини белгиланган тартибда ташкил этиш;

- профессор-ўқитувчилар, кадрлар, илмий ва бошқа ходимлар ҳамда тингловчиларнинг халқаро илмий-методик конференцияларда иштирок этишини қўллаб-қувватлаш;

-профессор-ўқитувчи кадрлар, ходимлар ва тингловчиларнинг хорижий стажировкаси, уларнинг турли халқаро таълим ва тадқиқот дастурларида иштирок этишини амалга ошириш мақсадларида халқаро фаолият олиб боради.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Кенгашининг 2017 йил 4 октябрдаги 2-сонли баённомаси билан маъқулланган “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси”да Ректоратга, Халқаро алоқалар, амалиёт ва тажриба орттириш бўлимига, марказлар ва кафедраларга:

- хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик миқёсини кенгайтириш;

- анъанавий халқаро ҳамкорларибилан академик алмашув дастурларини янада кенгайтиришга ва уларнинг самарасини ошириш;

- халқаро таълим дастурлари, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар ва хорижий давлатлар элчихоналари ва ваколатхоналари, хорижий университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, техник ёрдам, ўқув ва илмий грантлари олиш билан боғлиқ фаолиятни жадаллаштириш;

- таълим ва тадқиқотлар жараёнларига етакчи хорижий экспертлар ва таниқли олимларни жалб этишни кенгайтириш каби вазифалари белгиланган.

2018/2019 ўқув йилида Академия халқаро фаолияти доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- анъанавий ҳамкорлар – Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсат тадқиқотлари институти, Германиянинг Бремерхафен амалий фанлар университети, Швейцария Миллий банки қошидаги Герцензее ўқув маркази, Австриянинг Вена бирлашган институти,Чехиянинг Европа амалий фанлар ва бошқарув институтида билан ҳамкорликда ҳамда янги ҳамкорлик йўналишлари –Ҳиндистон техник ҳамкорлик дастури, Rome International Careers Festival 2019” доирасида Европанинг нуфузли ташкилотлари менежерлари томонидан бошқарув қарорларини қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “Rome Business Game 2019” форуми, Латвиянинг Лиепай университети билан ҳамкорликда ташкил этилган тажриба орттиш дастури доирасида жами 97 нафар тингловчи ҳамда 5 та профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг (М.Юлдашев, Д.Рахмонов, И.Ниязметов, Н.Жумаев, М.Раззакова) хорижий мамлакатларда  тажриба орттириш амалиёти ташкил этилди;

- Япония Сиёсат тадқиқотлари институти, SES мустақил эксперти, Буюк Британиянинг Лондон банк иши ва молия институти, Васеда университети профессорлари ва экспертлари ҳамда Германия Федератив Республикаси элчисининг маърузалари ва семинар-тренинглари ташкил этилди.

2019/2020 ўқув йилида Академия халқаро фаолияти доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

- 2019 йил 25 октябрда ташкил этилган Халқаро илмий-амалий конференцияга хорижий мутахассис ва олимларни жалб қилиш учун чет эл элчихоналари ва ваколатхоналарига Илмий марказ билан биргаликда таклиф хатлари юборилди;

-анъанавий ҳамкорлар – Япония Сиёсат тадқиқотлари институти, Германия Бремерхафен университети, Чехиянинг Европа амалий фанлар ва бошқарув институти билан ҳамкорликда тингловчилар учун хорижий тажриба орттириш дастурлари тайёрланмоқда;

- янги ҳамкорлик йўналишлари –Германиянинг Франкфурт Молия ва бошқарув мактаби билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. “Молия” кафедраси ташаббуси билан Латвиянинг Лиепая университети билан ҳамкорликда Ёзги тажриба орттириш дастури ташкил этилди.

Юқорида кўрсатилган ишларни фаоллаштириш Академия халқаро алоқаларини ривожлантиришдаги роли ва ўрнини оширишга хизмат қилади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш