Магистратура факультетлари


Деканат таркиби:

Эргашев Илхом Ободович

Магистратура факультетлари декани

Телефон: (71) 237-53-16

E-mail: Ilhom.ergashev@mail.ru

 

Ибрагимов Ғанижон Ғайратович

Декан ўринбосари

Телефон: (71) 237-53-16

E-mail: Ibragimov.ganijon@mail.ru

 

 

Болтабоева Юлдуз Шухратовна

Методист

Телефон: (71) 237-53-16

E-mail:

 

Магистратура факультетлари деканати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисида»ги 1996 йил 2 майдаги ПФ-1460-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги 180-сонли “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги ва 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари асосида ташкил этилган.

Деканат, бугунги кунда, ўз тасарруфига “Банк иши”, “Молия”, “Лойиҳавий молиялаштириш” ва “Солиқлар ва солиққа тортиш” факультетларини бирлаштиради.

Деканат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишиларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Академия Устави, Академия Кенгаши қарорлари, Академия ректорининг буйруқларига мувофиқ олиб боради.

Деканат Академиянинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Академияда таълим тарбия жараёнларини узвий ва уйғунлашган ҳолда олиб боришни таъминлайди ҳамда кафедралар томонидан ўқув жараёнини сифатли ташкил этилиши учун тегишли шароитлар яратади.

Деканатнинг мақсади: банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрларини тайёрлашда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган билимга эга, изланувчан ва ўз олдига иқтисодиётимизни ҳар бир жабҳада олдинга олиб чиқишга, халқимизнинг ҳаёт сифатини янада яхшилашга қаратилган эзгу мақсадларни амалга ошириш салоҳиятига эга раҳбар кадрларни тайёрлашдан иборатдир.

Деканатнинг асосий вазифалари: 

тингловчиларни маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан ривожланишига кўмаклашиш ва миллий қадриятларни ҳурмат қилиш, ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, давлат ва жамият олдида ўз масъулиятини ҳис этиш, инсонпарварлик, миллатлараро тотувлик, адолат ва қонун устуворлиги мезонларини англаб етиш ва унга риоя этиш руҳини кучайтириш;

ўқув жараёнини замонавий ва ўқитишнинг инновацион методлари асосида ташкил этиш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг юксак талаблари ва замонавий халқаро стандартларига жавоб берадиган юқори малакали бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича тегишли ишларни ташкил этиш;

тингловчиларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этиш, кафедралар илмий салоҳиятини кучайтиришда фаол иштирок этиш;

профессор-ўқитувчилар таркибини юқори касбий педагогик маҳоратга, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан мустаҳкамлаш, уларни стажировкаси билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва у бўйича таклифлар бериш;

факультетларда ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва илмий-услубий ишларга бевосита раҳбарлик қилиш;

факультетлардаги мавжуд магистратура мутахассисликлари бўйича зарур ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;

ўқув-тарбиявий жараён ҳамда тингловчиларнинг тажриба  орттириш (стажировка), малака амалиёти ва магистрлик диссертацияси устидан назоратни амалга ошириш;

тингловчиларнинг мустақил иши, шунингдек уларнинг билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш устидан назоратни ташкил этиш;

тингловчиларни курсдан курсга ўтказиш, тингловчилар сафидан четлатиш, давлат аттестациясига ва магистрлик диссертация ишларини ҳимоя қилишга киритиш ва академик таътил бериш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш;

тингловчилар илмий-ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, иқтидорли тингловчиларни аниқлаш, уларни тадқиқотларга жалб этиш, илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг илмий-ижодий фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитлар яратиш;

академиянинг Мониторинг бўлими билан ҳамкорликда тамомлаган тингловчилар билан алоқа ўрнатиш ҳамда уларнинг касбий камолоти сифатини таҳлил қилиш;

таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатига таъсир кўрсатадиган асосий омиллардан бири бўлган ахборот-ресурс манбалари базасини кенгайтириш чораларини кўриш;

таълимни ривожлантириш бўйича устувор илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва истиқбол режаларини тузиш;

тингловчилар орасида ўқув интизомини яхшилаш, улар фаоллигини оширишга қаратилган тадбирларни амалиётга татбиқ қилиш;

ўқув-тарбия тизимига янги ахборот технологияларини жорий этилишини назорат қилиш;

таълим сифатини баҳолаш, унинг таҳлилини олиб бориш, шунингдек бошқа ташкилий-методик тадбирларни самарали ташкил этишдан иборатдир.

 

Тингловчиларида бўлиши керак бўлган компетенциялар:

қадриятлар;

тизимли фикрлаш;

бошқарув профессионализми;

лидерлик қобилиятлари;

мослашувчанлик;

 

Магистратура факультетлари қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрлайди:

 

5А 233703

Иқтисодиётни монетар тартибга солиш

5А 233704

Тижорат банкларини бошқариш

5А 233705

Банк ҳисоби, аудити ва назорати

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш (банк сектори)

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)

5А 230601

Давлат молиясини бошқариш

5А 233701

Давлат молиявий назорати ва аудити

5А 233706

Суғурта компанияларини бошқариш

5А 233707

Пенсия фондларини бошқариш

5А 233702

Корпоратив молияни бошқариш

5А 230801

Солиқлар ва солиққа тортиш

 

Академияда таҳсил оладиган тингловчилардаги мавжуд имкониятлар:

асосий иш жойи бўйича лавозими сақланганлиги;

ўртача иш ҳақи сақланганлиги;

битиргандан сўнг юқори лавозимга тайинлаш;

сифатли таълим ва амалиёт;

хизмат поғоналари бўйича ўсиш;

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш