Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8 июнь куни Банк-молия академиясига Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети ректори Максимцев Игорь Анатольевич бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан келган эди.

Бўлиб ўтган музокаралар якунида Банк-молия академияси ректори в.б. Элмурод Хошимов ва Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети ректори Игорь Максимцев томонидан ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.

Ушбу келишувда белгилаб олинган вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Банк-молия академияси вакилларининг Санкт-Петербург шаҳрига сафари ташкил этилди. 

Сафар давомида вакилларимиз "Замонавий Россияда банклар ва молия бозорлари" мавзусидаги малака ошириш дастури доирасида амалий дарс машғулотларида иштирок этадилар ва  хорижий амалиётни ўрганадилар.


Улашинг: