Банк-молия академиясида тинглочилар учун “Қимматли қоғозлар бозори – конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомаласи тартиблари” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Машғулотда “Тошкент” Республика фонд биржаси АЖ бошқаруви раиси Aбдуазимхўжа Aбдужабборов мавзу юзасидан маъруза қилиб, қимматли қоғозларни жойлаштириш, қимматли қоғозларнинг муомаласи, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартиблар ва амалий жараёнлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидландики, иқтисодиётни модернизация қилиш ва инновацион ривожлантириш йирик ҳажмдаги инвестицияларни талаб этади. Ушбу жараёнда молия бозорлари, хусусан, қимматли қоғозлар бозори муҳим роль ўйнайди. Қимматли қоғозлар бозорининг тараққий этиш даражаси мамлакат молия бозори ривожланишини белгилаб берувчи муҳим бўғинлардан биридир. Тизим ривожида унинг таркибидаги савдо тузилмаларининг капиталлашув даражаси, айланма ҳажми юқорилиги, қимматли қоғозларнинг даромадлилик даражаси ҳамда муомаладаги инстру­ментлар ликвидлиги асосий аҳамиятга эга.

Тингловчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.


Улашинг: