Банк-молия академиясида “Apex insurance” АЖ суғурта компаниясининг Исломий суғурта департаменти директори Мақсуд Собиров иштирокида маҳорат дарси ўтказилди.

“Ислом суғуртаси” мавзусида ташкил этилган маҳорат дарсида ислом суғуртаси, яъни такафулни вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари, ижтимоий-иқтисодий моҳияти, бозор иқтисодиёти шароитида амалга ошириш механизмлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, “Apex insurance” АЖ суғурта компанияси томонидан мамлакатимизда ислом суғуртасини амал ошириш механизмлари таҳлил қилинди. Бунда суғурта компанияси томонидан тақдим этилаётган умумий такафул ва оила такафули суғурта маҳсулотлари ёритиб берилди.

Қизиқарли ўтган машғулот якунида академия тингловчилари ўзларини қизиқтирган саволларга малакали мутахассис томонидан асосланган жавобларни олдилар.

 


Улашинг: