Президентнинг ПҚ–5157-сон қарорига кўра, Давлат ОТМга 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли ОТМ томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди.

Банк-молия академияси  магистратура йўналишига кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли тартибда qabul@bfa.uz  эл. почта орқали қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.   

Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

Мурожаат учун телефон: 71-237-54-09, 71-237-53-16
Чатбот @BFA_uz_bot


Улашинг: